Institut yangiliklari

«InnoWeek-2022» доирасида «InnoWomenWeek» ҳафталиги ҳам ўтказилмоқда.

Тадбир Андижон вилоят хотин-қизларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. Унинг доирасида олима хотин-қизлар ишланма ва лойиҳаларининг тақдимотлари ўтказилмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Андижон вилояти «Оила ва хотин-қизлар» бошқармаси томонидан ўзаро меморандум имзолаш юзасидан келишиб олинди.

«InnoWomenWeek» ҳафталиги доирасида олимлар билан учрашувлар, форум ва маҳорат дарслари, инновацион кўргазма ўтказилмоқда.