Фарғона шахрида Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова тажрибасини тарғиб қилишга бағишланган илмий -амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.
Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори Т.З.Султанов ҳам иштирок этди. У «Лолахон Муротова тажрибасини Институт ҳузуридаги техникумларда ва академик лицейда жорий этишни йўлга қўйиш жиҳатлари» мавзусида кенг ва батафсил тушунча берди ҳамда ўз таклифларини билдирди.
Анжуман иштирокчилари кун давомида музейга ташриф, лирик чекинишлар ва ўзаро илмий фикр алмашишларда ҳам фаол иштирок этдилар.
Маьлумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Лолахон Муротова умрининг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратган меҳнаткаш фермер аёлдир.
У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари ҳамда “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони билан мукофотланган.